Кириш Регистрация

Тошкентда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича U18 V-Осиё чемпионати якунланди

Баҳо:
+ | -

Тошкент шаҳрида 27 апрелдан 30 апрелга қадар ўтказилган Енгил атлетика бўйича ёшлар (U18) ўртасида V-Осиё чемпионати якунланди.

Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Хитой, Ҳиндистон ва Қозоғистондан кейин тўртинчи ўринни эгаллади ва 12 та медал – 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Чемпионат доирасида 40 турдаги дастурлар бўйича 41 та совринлар тўплами ўйналди. Катта фарқ билан биринчи ўринни Хитой терма жамоаси эгаллади – 15 та олтин, 7 та кумуш ва 2 та бронза, Ҳиндистон жамоаси иккинчи ўринда – 6 та олтин, 11 та кумуш ва 7 та бронза ҳамда Қозоғистон 3 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медал билан учинчи ўринни банд этди.

Бизнинг енгил атлетикачимиз Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакрашда 13,99 м натижа билан янги мусобақа рекордини ўрнатиб, узунликка сакрашда 6.22 м натижа билан кумуш медални қўлга киритди.

Баландликка сакраш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси спортчиси Девдавс Исмоилов Ўзбекистоннинг янги номига айланди, у биринчи уринишда 2,06 м баландликни забт этиб, 5 см устунлик билан асосий рақиблари шри-ланкалик Нилипул Пехесар, жанубий кореялик Ким Ҳён Сик ва ветнамлик До Ҳоанг Нгиани ортда қолдирди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:18, 01.05.2023.
Ўқилди: 1304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4365]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3154]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2886]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2731]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2568]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2519]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2280]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2125]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2118]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2114]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик