Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Муҳсин Низомиддинов: "Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Машъал" — "Қўқон-1912" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
— Яхши ўйин бўлди. Икки томон ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди. Натижа "Машъал" томонида бўлди.

— Сиз бугунги ўйин қайдномасида техник директор сифатида кўрсатилдингиз. Жамоада бош мураббий йўқми?
— Бош мураббий борасида анчайин изландик. Раҳбариятнинг сўнги қарори билан бош мураббийлик вазифаси менга ишониб топширилди. Мақсад сари интилишда ҳаракат қиламиз.

— Бугун "Машъал" бир киши кам бўлиб жамоангизни мағлуб этди. Гуруҳдаги вазиятни қандай баҳолайсиз?
— Мен мураббий сифатида жамоадан ҳар бир ўйинда ғалаба ҳоҳлайман. Бу борада ишлаяпмиз. Кўрдинглар, оз бўлсада, шунча йўл босиб, Қўқондан келиб, бизга мухлислик қилишаяпти. Ҳар доим улар учун ҳаракат қилишимиз керак. "Сурхон" билан ўйинга ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Биз учун рақибнинг аҳамияти йўқ. Масалан, "Насаф" билан ҳам йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади.

— Жамоа олдидаги мақсад қандай?
— Бугун ютқазганимиз жамоа олдида мақсад йўқлигини англатмайди. "Қўқон-1912"ни Суперлигага қайтариш учун ишлаяпмиз. Бугун кўп футболчиларни кўриб олдим. Ёш ёки тажрибали футболчи, биз ҳамманинг имкониятларини чамалаб олишимиз керак. Кимдир ўйнамаяпти, кейин ўйнаб кетади. Мақсадимиз юқори, шу вазифа йўлида интиламиз. Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 06:43, 03.05.2023.
Ўқилди: 1100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик