Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Марат Бикмаев: «Барселона»да ўйнашни хоҳлайман

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон интернет нашрлари мамлакатда муваффақиятли ўйин кўрсатаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Марат Бикмаевдан интервью олишди. Марат интервью мобайнида футболга кириб келиши ва энг азалий орзуси «Барселона»да тўп суришни хоҳлаши борасида гапириб ўтган.

— Футболга кириб келишингиз ҳақида бироз тўхталиб ўтсангиз. Қачондан бошлаб футбол билан шуғулланишни бошлагансиз?
— Дастлаб Тошкентда шуғулланишни бошлаганман. Бунга отам сабабчи бўлган, чунки у киши ҳам футбол билан шуғулланганлар. Биринчи отам акамни футболга олиб борган, бироқ у спортнинг бу тури билан шуғулланишни хоҳламаган. Кейин отам мени олиб борган. Мен Ўзбекистондаги энг машҳур футбол мактаби — «Чиғатой»да футбол сирларини ўрганишни бошлаганман. Бу мактабдан ўзбек футболининг энг машҳур номлари етишиб чиққан.

— Маълумки сиз Италиянинг «Интер» клуби кўригида бўлгансиз. Нега у ерда қолмагансиз?
— Ҳа, мен икки ой мобайнида «Интер» сафида шуғулланганман. Ўшанда 15-16 ёшли бола эдим. «Интер» ўринбосарлари билан ишлаганман. Ўшанда барчаси жойида бўлганди. Фақат улар мени олиб қолиш учун Италия фуқаролигини қабул қилишни сўрашган, легионер бўлишимни эмас. Менга «Крилья Советов»дан аниқ таклиф бўлгач, мен бу таклифни рад этганман.

— Ўз вақтида сизни Қурбон Бердиев мураббийлигидаги «Рубин»га таклиф этишган. Қозоғистонда уни ўз мураббийларидек кўришади. У билан муносабатларингиз қандай эди? Нега жамоанинг асосий таркибига кира олмагансиз?
— Бошида «Рубин»да барчаси жойида эди. Мен ҳаттоки, Россия кубоги баҳсларида ҳам гол киритгандим. Лекин мени асосий таркибга киритмай қўйишди. Ўйин амалиётига эга бўлмаётганим учун Бердиев билан гаплашгандим. У эса мени ўсмаётганимни айтиб янги жамоа топишим мумкинлигини таъкидлаганди.

— Ёшлигингизда кумирингиз бўлганми?
— Ҳа, албатта. Кумирим бразилиялик Роналдо бўлган. Менга унинг ўйини жуда ёқарди. Унинг гол киритишига ҳавас қилардим.

— «Оқжайиқ»қа мағлубиятдан кейин «Актобе»да чемпионлик учун курашиш имконияти қолдими? Жамоа чемпионлик учун курашадими?
— Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Аммо «Шахтёр» амалда умуман очко йўқотмаяпти ва ўйлашимча яқин борада бу нарса ўзгармайди. Бироқ биз охиригача, ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз. Кубокни ютиб олиш учун ҳаракат қиламиз.

— «Актобе»дан ташқари яна учта жамоа кубок ярим финалига йўл олди. Улардан қайсилари билан тўқнаш келишни хоҳлардингиз?
— «Остона» билан ярим финалда, «Шахтёр» билан финалда тўқнаш келсак яхши бўларди.

— Ўтган йили «Алания» сафида сиз «Актобе» дарвозасига гол ургандингиз.  Ўшандан буён фикрингиз ўзгардими, бу ер ҳақида?
— Йўқ ўзгармади. Қайтанга фикрим янада яхши томонга ўсди. Бир сўз билан айтганда, мухлисларнинг бизни қўллаб-қувватлашларидан шокдаман.

— Ўша пайти «Актобе» футболчиси бўлиш ҳақида ўйлаб кўрганмидингиз?
— Йўқ. Умуман ўйламагандим. Аммо ҳозир мен бу клуб сафида тўп сураётганимдан хурсандман. Бу ерда жуда кўп дўстларим бор.

— «Актобе» Россия премьер-лигасида ўйнай оладими? Жамоани у ерда қандай ўринларда тасаввур қиласиз?
— Албатта мумкин. Мен Россия премьер-лигасида ҳам, қуйи дивизионида ҳам ўйнаганман. Айтишим мумкинки, Қозоғистон чемпионати савиячи Россия биринчи дивизиони савиясидан юқори. Жамоамизда юқори савияли футболчилар йиғилишган. Ўйлашимча. «Актобе» Россия премьер-лигасида муносиб иштирок эта оларди.

— Сизни универсал футболчи сифатида билишади. Ўзингизга айнан қайси позицияда ўйнаш ёқади?
— Ўзбекистон терма жамоасида мени ҳужумга қўйишади. «Алания»да эса чап қанот яримҳимоясида тўп сурардим. «Актобе»да эса кўпроқ ўнг қанот яримҳимоясида синаб кўришмоқда. Мен учун чап қанотда ўйнаш қулай. Сабаби — чапақайман. Аммо қайси позицияда ўйнатишларини катта аҳамияти йўқ.

— Ўзингиз футболчилик фаолиятингизни муваффақиятли кечган деб баҳолай оласизми? Нималарни орзу қилгандингиз?
— Йўқ, албатта. Бир орзуим амалга ошгани йўқ: Мен «Барселона»да тўп суришни хоҳлайман (кулади).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:39, 01.10.2012.
Ўқилди: 5668 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.