Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Daily Sports: «ЖЧдан қуруқ қолиш аламли»

Баҳо:
+ | -

Маълумки, ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида Ўзбекистон ўсмирларига кореяликлар рақиблик қилишган эди. Пенальтилар сериясида мағлуб бўлган корейслар уйга қайтадиган бўлишди.

Осиё чемпионатига беэътибор бўлмаган Жанубий Корея матбуоти  U-16 терма жамоасининг мағлубиятидан ҳайратга тушмоқда. Жумладан, нуфузли «Daily Sports» нашри: «Корея ўсмирлари Ўзбекистон деворидан ошиб ўтолмади!» деган сарлавхада мақола чиқарди.

«30 сентябрь куни ўсмирлар терма жамоамиз Теҳронда азалий рақибимиз Ўзбекистонга мағлуб бўлди ва ярим финалга бўлган йўлни бўшатиб берди», дея ёзаркан нашр ЖЧ йўлланмаси қўлдан чиққанлигидан афсус билдиради. «ЖЧ йўлланмасидан маҳрум бўлиш ёқимсиз ҳолат. Зеро, гуруҳ босқичида КХДР (3:0), Япония (3:1), Саудия Арабистони (1:0) каби жамоаларни осонликча мағлуб этган термамиз чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланаётган эди. «D» гуруҳидан Сурия билан бирга чорак  финалга чиққан Ўзбекистон билан ўйинда бизникилар яққол фаворит саналаётган эди. Чой Мун Сик Саудия Арабистони билан ўйинда асосий таркибнинг бир нечта ўйинчисига дам беришга қарор қилган ва бор эътиборни Ўзбекистон билан ўйинга қаратган эди. Аммо қозон қопқоғини очиб қаралса, натижа умидларни оқламади.

Дастлабки бўлимда ўзбеклар бизникиларни кучли таъқиб қилди. Иккинчи бўлимнинг 18-дақиқасида гол ўтказиб юборилгач йигитларимиз ўзларига келишлари керак эди. Сўнгги сониялардагина «козир»имиз Хванг Хи Чан мағлубиятдан сақлаб қолди. Аммо пеналтилар сериясида мусобақа давомида 5та гол урган Хванг Хи Чан тўпни кирита олмади.  Жуда аламли мағлубият».

Шунингдек, «Daily Sports» нашри бу ўйинга: «Драматик  жавоб голи урдик, аммо ЖЧдан айрилдик», дея таъриф берган бўлса, «Sports Choson» нашри эса оддийгина қилиб: «ЖЧ чиптасисиз чорак финалда пастга қуладик», дея ёзади. «Катта умидлар қилинган терма жамоанинг мағлубияти  жуда кутилмаган ҳол бўлди. Бор-йўғи чорак финалдан қайтиш – умуман қониқарсиз натижа».

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:28, 01.10.2012.
Ўқилди: 5915 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.