Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланмоқда. Кучлилар ва уларнинг рақиблари кимлар бўлади?

Баҳо:
+ | -

Арманистонда катта шов-шувлар, янги рекордлар, кутилган ва кутилмаган натижаларга бой тарзда ўтган Европа чемпионатидан сўнг, дунё оғир атлетикачиларининг нигоҳи Осиёга қаратилмоқда. Жанубий Кореяда ўтадиган бу галги қитъа чемпионати Осиёнинг энг кучли оғир атлетикачиларини аниқлаш билан бирга, Париж-2024 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколарини тақдим этадиган нуфузли мусобақа сифатида ҳам эътиборлидир. Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳри кечадиган чемпионатда эркаклар ва аёллар ўртасида 10 та вазн тоифасида беллашувлар ўтказилади.

Жанубий Кореяда ўтадиган ушбу чемпионат қитъа спортчилари учун жорий йил сентябрь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан ўзини синаб кўриш учун яхши имконият яратаётганлиги билан ажралиб туради.

Эслатиб ўтамиз, оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати 2023 йилнинг 3-13 май кунлари Корея Республикасининг Жинжу шаҳрида бўлиб ўтади ва уни Олимпия канали орқали Olympics.com сайтида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Чемпионатда дунёнинг 35 та давлатидан 250 нафардан ортиқ оғир атлетикачи, жумладан, жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпионлари иштирок этади.

Чемпионатда қитъадагина эмас, дунёда ўз номига эга бўлган спортчилардан Хитой Халқ Республикаси вакили Ли Фабин эркаклар ўртасида 61 килограмм вазнда иштирок этади.

У 61 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари олтин медали совриндори Осиё мусобақаларида яна порлаш арафасида. 30 ёшли спортчи 2022 йилда силтаб кўтаришда янги жаҳон рекордини ўрнатиб, Боготада жаҳон чемпионлигини қўлга кирит эди. Бу гал ушбу натижани сақлаб қолиш ва унданда яхшироқ кўрсаткичга эришишга ҳаракат қилиши шубҳасиз.

Худди шунингдек Хитой Тайпейилик Хинг Чун Куо аёллар ўртасида 59 килограммда тенгсиз спортчилардан бири.

Унинг узоқ давом этган мағлубиясиз серияси ўтган йилнинг декабрь ойида ўтган жаҳон чемпионатида якунланган бўлиши мумкин. Аммо Хинг-Чун Куо янги ва кучли рақибга эга бўлишига қарамай, 59 кг вазн тоифасида Осиёда етакчи бўлиб қолмоқда. Рио-2016 бронза медали совриндори, Токио Олимпиадасида олтин медални қўлга киритганди. Аммо Колумбияда ўз майдонида севимли Энни Алваресга имкониятни бой бериб қўйганди.

Филиппинлик Хидилин Диаз аёллар ўртасида 59 килограммда рақибларига осонликча йўл бермайдиганлар сирасига киради.

Куонинг энг катта рақиби, шубҳасиз, 2020 йилги Токио Олимпиадасида 55 кг вазн тоифасида Филиппин давлати учун илк Олимпия олтин медалини тақдим этиб, тарихга кирган Ҳидилин Диаз бўлади. Ушбу вазн тоифаси Париж-2024 Олимпиадасидан чиқариб ташланганидан бери Диас ўз вазнини 59 килограммга кўтарди. У Жануби-Шарқий Осиё ўйинларида ўз унвонини ҳимоя қилмасликка қарор қилди ва Парижга йўлланмани қўлга киритиш учун очко тўплаш умидида Кореяда иштирок этди. У Япониядаги Васеда университетида қитъа чемпионатига тайёргарлик кўрди.

Осиё чемпионатида эркаклар ўртасида 102 килограммда қатнашадиган қатарлик Фарес Эл-Баҳ кўпчилик оғир атлетика ишқибоз ва мутахассислари орасида Месо Хассуна номи билан ҳам танилган. Фарес Эл-Баҳ авваллари 96 килограммда қатанашарди. Олимпия ўйинларидан ушбу вазн олиб ташланганданг кейин у 2024 йилги Париж Олимпиадасида қатнашиш учун ўз бахтини 102 килограммда қидирмоқда. Айнан у 96 килода Токио-2020 Олимпиадаси ғолибига айланиб, Қатарнинг оғир атлетика бўйича биринчи Олимпиада чемпиони номига мушарраф бўлди. Ўтган йилнинг октябр ойида 102 килограмм вазн тоифасида Осиё чемпиони унвонини қўлга киритган спортчи энди Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Эрон Ислом Республикаси вакили Реза Деҳдар билан олтин медал учун курашади.

Умуман олганда Жанубий Кореяда ўтадиган қитъа чемпионати ҳар жиҳатдан қизиқарли басҳларга бой бўлиши, қитъа оғир атлетика спорти ривожи, унинг динамикасидаги ўсиш нуқталаридан бири бўлиши шубҳасиз.

Кўриниб турибдики, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг рақиблари, Париж-2024 йўлида уларга рақобат кўрсатадиган спортчилар ҳар жиҳатдан салобатга эга атлетлар. Ишонамизки, истеъдодли спортчиларимиз Олимпиада йўлидаги қитъа чемпионатида ўз иродасини номойиш этади. Бу йўлда уларга омад тилаб қоламиз.

Ўзбекистон оғир атлетика
Федерацияси Матбуот хизмати

Манба: weightlifting.uz
Киритилди: 22:24, 04.05.2023.
Ўқилди: 1393 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.