Жорий йилнинг 16-18 январь кунлари 4 нафар ФИФА ҳакамимиз Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК томонидан ташкиллаштириладиган Ҳакамлар рекрутинги жараёнида иштирок этган.
Имтиҳонлар натижаларига кўра, Раҳимбек Каримов ҳамда Фирдавс Норсафаров ОФК назоратчиси томонидан уч босқичли синов баҳсларида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ОФК ушбу уч босқичли синов баҳсларининг 1-босқичи натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Раҳимбек Каримов белгиланган талабларни тўғри бажариб, илк босқични муваффақиятли ўтказиб, 2-босқич баҳсларида иштирок этадиган бўлди.