Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштироки давом этади. Бугун вакилларимиз орасида дастлаб 92 кг. вазндаги боксчимиз Лазизбек Мулложонов ўз жангини ўтказди. Ҳамюртимиз колумбиялик Марло Колорадо Хуртадога қарши рингга кўтарилди.
Лазизбек ҳар уч раундда тўлиқ устунликка эришди ва рақибини қийин вазиятга тушира олди. Мулложонов икки раундда жанг тақдирини ҳал қилиб бўлгач, у учинчи бўлимда нисбатан куч тежаб ҳаракат қилди ва ғалаба қозонди — 5:0.
Лазизбек Мулложонов нимчорак финалда грузиялик Гиорги Тчигладзега қарши рингга кўтарилади.
Бугун яна икки нафар юртдошимиз ўз жангларини ўтказади:
-57 кг: Абдумалик Халоков - Кевин Аликок (Гаяна) (А ринг, 18:55 дан сўнг)
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Ҳусейн Ишаиш (Иордания) (Б ринг, 19:40 дан сўнг)