Италия А Сериясининг 33-турида “Наполи” “Удинезе” билан дуранг ўйнади ва муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
“Наполи”нинг чемпионлигини нишонлаши вақтида юзлаб одамлар жароҳатланди. La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, Скудеттони нишонлаш оқшомидан сўнг 203 киши турли жароҳатлар билан шифохоналарга ётқизилган.
4 нафар киши ўқдан жароҳат олган. Бундан ташқари пичоқдан жароҳатланиш, феерверкдан куйишлар, оёқ-қўллар ва бурун синиши, кўзларга фейерверклар ва петардаларнинг портлаши натижасида шикаст етиши, йиқилишлар натижасида кўкариш, астматик ҳолатлар кузатилган. Бир киши кокаин дозасининг ҳаддан ошиб кетиши туфайли шифохонага ётқизилган.
Ундан ташқари ўқдан жароҳат олган 26 ёшли йигит тунда шифохонада вафот этган. Бироқ мутасаддилар бу чемпионликни нишонлаш вақтида бўлмаганини таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неапол клуби 33 йил ичида илк бор Скудеттони қўлга киритди.