Кириш Регистрация

Александр Хомяков: «Албатта, Бекмуродовни эртароқ алмаштиришим керак эди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 9-турида ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкониятни бой берган «Андижон» клуби бош мураббийи Александр Хомяков мағлубият сабаблари, Бекмуродовни эртароқ алмаштирмагани хато қарор бўлгани, футболчиларнинг жуда ҳиссиётларга берилгани ва айбни ўз зиммасига олиши ҳақида гапирди.

«Қизил карточкадан кейин ўйинимиз чиқмади. Якунда икки гол ўтказиб аламли тарзда мағлуб бўлдик. Шунчаки, голларда диққатимизни йўқотдик. Футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади, аммо, хатолар қимматга тушгани рост», - деди Хомяков.

«Албатта, Бекмуродов бироз эҳтиёт ҳаракат қилиши керак эди. Сариқ карточка олган футболчи бундай таваккал қилиши профессионаллик эмас. Албатта, уни эртароқ захирага олишим керак эди, аммо бу позицияда у менга керак футболчи эди. Қизил карточка унинг жуда қизиққонлиги ва ҳиссиётларга берилганидан пайдо бўлди. Тажрибали футболчи бўлгани учун унга ишонган эдим».

«Барча футболчилар ғалаба қозонишни истайди ва улардаги ҳиссиёт айнан шундан. Жуда кўп асабийлашиш ва хатолар ҳам шундан келиб чиқади. Мураббий сифатида барча айбни ўз зиммамга оламан».

«Биз ўтказиб юборган голларимизда ҳимоячиларнинг айби йўқ. Агар кўрган бўлсангиз, голлар узоқ масофадан урилди. Ҳимоячилар ўйин давомида ўзларига юклатилган вазифаларни яхши бажаришди».

Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:40, 05.05.2023.
Ўқилди: 1263 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Роналдуга мурожаат қилди: «Сени олдингда бош эгаман» [4462]

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [3724]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [2975]

Жезуш Роналдунинг ЖЧ-2030да ўйнаш эҳтимоли ҳақида гапирди [2804]

«Реал» A Серия юлдузини 100 миллион еврога сотиб олишга уриниши мумкин [2626]

Хаби Алонсо «Челси»дан «Барса» футболчисини олиб келиб беришини талаб қилмоқда [2585]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2348]

Педро Порро «Барселона»га ўтишга қарор қилди [2338]

«Реал»ни оғир октябрь кутмоқда: Чемпионлар лигаси ва «эл-класико» [2185]

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади? [2159]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик