Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид - Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

АПЛ. «Брайтон» – «Эвертон» (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун 21:30да АПЛ 35-туридан ўрин олган баҳсда «Брайтон» ҳамда «Эвертон» ўзаро беллашади. Ушбу ўйиндаги ғалаба ҳар иккала жамоа учун ҳам сув ва ҳаводек муҳим. «Чайкалар» евромайдонлар сари ҳаракат қилаётган бўлса, «ирисчилар» олий дивизионда қолиш учун ҳаракатга тушган.

«Брайтон»

Де Зерби шогирдлари яқинда «МЮ» устидан қозонилган иродали ғалабадан сўнг яхши кайфиятга эга ва ўз тарихларида илк бор халқаро майдонда ўйнаш имкониятига эга. ЕЧЛ бироз қийинроқ кўринсада, Европа лигаси нисбатан ҳақиқатга яқинроқ. Ҳозирда «Брайтон» билан биргаликда «Астон Вилла» ҳамда «Тоттенхэм» асосий курашга кирган. Бироқ Де Зерби шогирдларида иккита захира ўйини ҳам мавжудлигини унутмаслик керак ва улар 6-ўринга чиқиб олиш учун зўр имкониятга эга. Фақат келгуси баҳсларнинг жуда ҳам оғир ўтиши кутилмоқда. Олдинда «Арсенал», «Ньюкасл», «Саутгемптон», «Ман Сити» ҳамда «Астон Вилла»га қарши учрашувлар бор. Де Зерби шогирдлари ўз стадионида жадвалнинг иккинчи қисмидаги жамоалар билан ўтган баҳсларда максимал 24дан 22 очко олишни уддалаган. Сўнгги олти ўйиндан 5 тасида клуб ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. «Эвертон» билан кечган охирги икки ўйинда 3:2 ҳамда 4:1 ҳисоблари қайд этилган.

«Эвертон»

Шон Дайч шогирдлари учун сўнгги баҳслар омадли кечмаяпти. Жамоа ўтган турда «Лестер» билан дуранг ўйнади. Бутун мавсум давомида «Эвертон» АПЛнинг энг кам гол урган жамоаси бўлиб турибди - 27. Жамоа икки марта гол урган охирги баҳсларида ҳам ғалабага эриша олмаган. Бу Дайч ишлаши керак бўлган бир жиҳат. «Лестер» билан дуранг жорий мавсум ҳисобидан 13-ғалабасиз ўйин бўлди. Сўнгги икки мавсум давомида ҳеч бир клуб бу борада «Эвертон»дан ёмонроқ натижа қайд этмаган. Бироқ мерсисайдлик мухлислар учун бугунги баҳс олдидан бир яхши жиҳат ҳам бор: Дайч мураббий сифатида «Амекс» ўйингоҳида сўнгги бешта баҳсда умуман мағлуб бўлмаган.

Янгиликлар

«Брайтон»да ўтган тур Марш дам олган. Митома ва Макаллистер эса ўйинни захирадан бошлаганди. Бугун катта эҳтимол жамоага Фергюсон, Гросс ҳамда Велтман ёрдам бера олмайди. Лэмпти, Лаллана, Сармиенто учун эса мавсум якунланган.

«Эвертон» сафида эса жамоа сардори Коулман ҳамда Сумаре бугунги баҳс учун тайёр эмас.

Киритилди: 18:26, 08.05.2023.
Ўқилди: 1008 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.