Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Бокс-2023. Бугун бешинчи боксимиз ҳам ғалаба қозонди ва чорак финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугунги дастур доирасида сўнгги иштирокимиз ўз жангини ўтказди.

-75 кг вазн тоифасида жанг қилган Аълохон Абдуллаев сербиялик Алмир Мимич устидан ғалаба қозонди. Биринчи бўлимда спортчилар ўзаро яқин жанг олиб боришди ва унда ҳакамларнинг 4 нафари устунликни ҳамюртимизга беришди.

Сербиялик боксчи иккинчи бўлимни фаол бошлаганди, аммо орадан кўп ўтмасдан у кучли зарбаларни ўтказиб юбора бошлади. Натижада рефери икки марта Аълохон фойдасига нокдаун қайд этди. Ҳакамларнинг барчи бу раундга 10-8 баҳосини беришди, ҳамюртимиз фойдасига.

Учинчи бўлимда Мимич "омадли зарба"га умид қилган ҳолда олдинга ташлади ва бир марта Аълохонни нокдаунга туширди. Шунинг учун бўлса керак, якуний баҳо — 4:0 кўринишда бўлди. Яъни бир ҳакамнинг баҳолари 28:28 кўринишида бўлди.

Шу тариқа, таркибимиздаги энг ёш боксчимиз дебют жаҳон чемпионатида чорак финал йўлланмасига эга чиқди. У ярим финал йўлланмаси учун венгриялик Пилип Акиловга қарши рингга чиқади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:45, 09.05.2023.
Ўқилди: 2342 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик