Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Икки сониялик сукут, бу нима? (видео)

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигаси 33-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад» - «Реал» ўйинида ҳисобни очган япониялик ҳужумчи Такефуса Кубо аввалига голни нишонламайдигандек кўринди.

Лекин атиги 2 сониялик сукутдан сўнг майдонда «тизза билан сузиш» саҳнасини намойиш этди. Футболда ўйин­чиларнинг собиқ жамоалари дарвозасига урган голларини нишонламасликлари кўп кузатилади. Лекин бунақаси...

Кубо Европадаги фаолиятини айнан «Реал»да бошлагани эслатиш керак. 2019 йили «Токио» клубидан Испания грандига йўл олган Япония миллий жамоаси вакили «Мадрид»нинг атиги 4та расмий ўйинида майдонга тушди, қолган вақт ижара сафарларидан бўшамади. Эътиборли томони, япониялик «Реал Сосьедад» сафига тўлақонли трансфер орқали қўшилганига қарамай, пойтахт гранди унинг 50 фоиз ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди. Одатда бундай ҳолатда футболчи собиқ жамоаси дарвозасига урган голини нишонламайди. Кубо ҳам Тибо Куртуани ожиз қолдиргач, аввалига бир зум сукут сақлади. Бироқ 21 ёшли футболчи атиги 2 сония ичида фикрини ўзгартириб, майдонда тиззаси билан сир­ғанишдан ўзи-ни тиёлмади.

Кубонинг голни нишонлаш саҳнаси табиийки, ижтимоий тармоқларда кучли реакция келтириб чиқарди:

- Кубони аввалига голни нишонламасликка қарор қилгани ва 1-2 сонияда фикрини ўзгартиргани жуда ёқди.

- Бу - «Реал»нинг Ла Лигадаги умиди учун бир дақиқалик сукут...

- Кубо собиқ клубига ҳурмат сақлашни хоҳлади, лекин «тиззада сузиш» имконияти олдида ожиз қолди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса «Реал» бош мураббийи Карло Анчелоттига Кубони ортга қайтариш варианти хусусида савол берилди ва италиялик мутахассис бунга оддий жавоб қайтарди: «Бу масалани кўриб чиқяпмиз, чунки Кубо жуда зўр ўйнаяпти. Лекин шошилмаслик керак, барчаси ҳақида бир неча ойдан кейин обдон гаплашамиз. Зеро, таркибда футболчилар кўп ва ҳар бирига ўйин вақти тақдим этиш жуда қийин».

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:18, 11.05.2023.
Ўқилди: 2131 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик