"Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда Fichajes нашри.
Манбага кўра, 26 ёшли франциялик футболчига "Астон Вилла", "Лидс" ва "Вест Хэм" клублари қизиқиш билдирмоқда. Дембеленинг ўзи ҳам ҳозирги жамоасини тарк этмоқчи.
Футболчининг "Лион" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойи охиригача ҳисобланган. Transfermarkt портали франциялик футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Франция чемпионатининг жорий мавсумида Дембеле 22 та ўйин ўтказиб, уларда 3 та гол урган. Лига 1нинг 34-туридан сўнг “Лион” 56 очко билан турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.