Кириш Регистрация

Осиё кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги рақиблари аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Келаси йилнинг январь ойида Қатар мамлакати мезбонлик қиладиган миллий жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Доҳада ўтказилган ушбу тадбир натижасида турнирда иштирок этадиган 24 жамоа ўзларининг гуруҳдаги рақибларини билиб олишди.

Хусусан, Ўзбекистон терма жамоаси Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан биргаликда "B" гуруҳидан ўрин олди. Катанец жамоаси мусобақани Сурияга қарши ўйин билан бошлайди.

Осиё кубоги-2023 қуръа натижалари:

"A" ГУРУҲИ
1. Қатар
2. Хитой
3. Тожикистон
4. Ливан

"B" ГУРУҲИ
1. Австралия
2. Ўзбекистон
3. Сурия
4. Ҳиндистон

"C" ГУРУҲИ
1. Эрон
2. Бирлашган Араб Амирликлари
3. Гонконг
4. Фаластин

"D" ГУРУҲИ
1. Япония
2. Индонезия
3. Ироқ
4. Вьетнам

"E" ГУРУҲИ
1. Жанубий Корея
2. Малайзия
3. Иордания
4. Баҳрайн

"F" ГУРУҲИ
1. Саудия Арабистони
2. Таиланд
3. Қирғизистон
4. Уммон

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар Қатарда бўлиб ўтади. Гуруҳда дастлабки 2та ўринни эгаллаган ва 3-ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши натижага эга бўлган 4та жамоа нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:54, 11.05.2023.
Ўқилди: 7496 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик