Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

ОЧЛ: «Бунёдкор» ҳозирча 630 минг доллар ишлаб топди

Баҳо:
+4 | -

Кеча Осиё чемпионлар Лигаси тўрттала ярим финалчилари номи ҳам маълум бўлиб улгурди. Аҳамиятлиушбу жамоаларнинг ичида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Бунёдкор» клуби ҳам бор. Тошкентликлар ярим финалда Жанубий Кореянинг «Ульсан Хёндэ» жамоасига қарши баҳс олиб боришидан хабарингиз бор.

Ҳозир буни сизга эслатиб бошингизни қотирмоқчи эмасмиз. Бугунги мақолада Осиё чемпионлар Лигасининг шу кунига қадар жамоалар қанча маблағ ишлаб топгани ҳақида сўз юритмоқчимиз. «Бунёдкор» шу ерга қадар етгунига қадар қанча маблағ ишлаб топди. Энг кўп маблағни бугунги кунга қадар қайси клуб ишлаб топган? Барча саволларга қуйида жавоб бериб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Дастлаб чемпионлар лигасининг мукофот пуллари тақсимоти рўйхати билан танишиб олинг:

ГУРУҲ БОСҚИЧИ:
Ҳар бир ғалаба учун: $ 40,000
Ҳар бир дуранг учун : $ 20,000
Ҳар бир мағлубият учун: $ 0
Сафарда ўтказган учрашувлар учун: $ 30,000 х 3
НИМЧОРАК ФИНАЛ БОСҚИЧИ
Иштирок учун: $ 50,000
Сафарда ўтказган учрашув учун: $ 40,000
ЧОРАК ФИНАЛ
Иштирок учун: $ 80,000
Сафарда ўтказган учрашув учун: $ 50,000
ЯРИМ ФИНАЛ
Иштирок учун: $ 120.000
Сафарда ўтказган учрашув учун: $ 60,000
ФИНАЛ
Чемпионлик учун: $ 1,5 млн.
Иккинчи ўрин учун: $ 750,000
Сафарда ўтказган учрашув учун: $ 60,000

Изоҳ: $ — АҚШ доллари

Бу чемпионлар лигасининг 2012 йилги бюджетини ташкил қилган пул мукофотлари. Энди мана шунга асосан жамоаларнинг ишлаб топган пулларини ҳисоб-китоб қилишимиз мумкин. Демак дастлаб «Бунёдкор»нинг натижалари ёдга оламиз. «Е» гуруҳида мусобақани бошлаган «қалдирғочлар» ўтказилган 6 учрашувнинг учтасида ғалаба қозонишган бўлса, бир маротаба дуранг ва икки мағлубиятни ҳам қайд этишди. Демак уч ғалаба ва бир дуранг учун жамоа жами 140 минг АҚШ доллари миқдорида маблағга эга бўлди. Энди бунга сафардаги учрашувлар учун тўланадиган 30 минг долларни (3та сафар учрашуви) қўшадиган бўлсак бу маблағ 230минг долларни ташкил қилади.

Гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб нимчорак финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган «Бунёдкор» иштирок ва сафарда ўтказган ўйини учун  «Бунёдкор» 90 минг доллар қўшимча маблағ ишлаб топди. Натижада жамоанинг умумий ишлаб топган пули 320 минг долларни ташкил қилди.

Чорак финалда иштирок этгани учун ОФК «Бунёдкор» ҳисоб рақамига 80.000 доллар ва Австралияга қилган сафари учун 50.000 доллар жами бўлиб 130.000 доллар маблағни ўтказиб берди. Натижада «қалдирғочлар»нинг ОЧЛдаги умумий даромади миқдори 450.000 долларга етди.

«Аделаида» тўсиғини енгиб ўтган жамоа ярим финал йўлланмаси билан биргаликда 120.000 иштирок учун ва 60.000 Кореяга қилинадиган сафар учун, жами яна 180.000 доллар маблағга эаг бўлди. Демак  «бунёдкорчи»ларнинг бугунга қадар ишлаб топган маблағи 630.000 долларни ташкил қилмоқда. Агар жамоа финал йўлланмасини қўлга киритадиган бўлса, камида яна 750.000 долларни нақд қилади. Бу ўз навбатида 1.380.000 долларни жамоа ишлаб топганини англатади. Финалдаги ғалаба эса жамоанинг умумий даромадини 2.130.000 долларга чиқариши мумкин.

Шу кунга қадар Осиё чемпионлар Лигасида энг кўп маблағ ишлаб олгн жамоа Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби бўлиб турибди. Жиддаликлар гуруҳ босқичидаи беш ғалаба ва бир дуранг учун, шунингдек, ярим финалга қадар босиб ўтилган йўл учун ишлаб топган маблағи қиймати 710.000 долларни ташкил қилмоқда. Жанубий Кореянинг «Ульсан Хёндэ» клуби эса бу борада иккинчи бўлиб турибди. «Бунёдкор»га ярим финалда рақиблик қиладиган «автомобилсозлар»нинг бугунга қадар жамғарган пули 690.000 долларни ташкил қилмоқда. «Бунёдкор» эса Саудиянинг бошқа бир клуби «Ал-Ахлий» клуби билан бир хил маблағ тўплаб учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛнинг 2012 йилдаги мукофот жамғармаси ҳозирги вақтга келиб роппа-роса 14 милион АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Азамат Муродов тайёрлади

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:49, 04.10.2012.
Ўқилди: 6975 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.