Кириш Регистрация

Кафельников: "Энди Россия футболига умуман қизиқмайман"

Баҳо:
+ | -

Машҳур теннисчи Евгений Кафельников РПЛнинг 26-турида "Зенит" "Спартак"ни мағлуб этган (3:2) ўйинидан сўнг, қайтиб Россия футболини томоша қилишни хоҳламаслигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кафельников ижтимоий тармоқларда "Зенит"га қарши кескин гапирган эди. Эътиборлиси, "қизил-оқлар" устидан қозонилган ғалаба петербургликларга муддатидан аввал Россия чемпионатида ғалаба қозониш имконини берди.

"Мени Россия футболи қизиқтирмайди. Нега? Чунки бу қизиқ эмас, унда умуман ҳеч нарса йўқ - бизнинг футбол мени ҳеч қандай тарзда қизиқтира олмайди. Айни дамда мени рус футболи билан боғлиқ ҳамма нарса қизиқтирмайди", - деди Кафельников РБ Спорт билан суҳбатда.

РПЛнинг 26-туридан сўнг турнир жадвалида иккинчи ўйиндаги ЦСКАдан 13 очкога олдинда бораётган "Зенит" ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларда "Ростов" ва "Спартак" жамоалари бормоқда. Мавсум якунига қадар жамоаларнинг тўртта ўйини бор.

Киритилди: 12:39, 12.05.2023.
Ўқилди: 1855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.