«Манкунианликлар» бош мураббийи Эрик тен Хаг ўз жамоасига «Эвертон»нинг ёш марказий ярим ҳимоячиси Амаду Онананинг қўшилишига қарши эмас. Бу миш-мишни Football Insider нашри тарқатди.
Манбанинг хабарига кўра, голландиялик мураббий кейинги мавсумда ярим ҳимоя зонасига кўпроқ куч қўшмоқчи.
Онана Бруно Фернандеш ва Кристиан Эриксеннинг техник қобилиятларини тўлдириш учун ажойиб номзод.
«Эвертон» айни дам Премьер-лигада омон қолиш учун курашмоқда. Жорий мавсумда футболчи «ирисчилар» сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, бир марта гол урган ва икки марта голли узатма берган.
Бельгияликнинг Ливерпуль клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.













