Айни пайтда Анголанинг "Кабушкорп" клубида тўп сураётган бразилиялик таниқли ҳужумчи Ривалдо Испания чемпионати 7-туридан ўрин олган "Барселона"-"Реал" учрашувига ташриф буюришни режалаштирган.
"Барселонага катта ўйинни томоша қилиш учун ташриф буюрмоқчиман. "Барселона" ва "Реал" - дунёнинг энг яхши икки клуби ва мен бу шаҳарни яхши кўраман", - деб ёзади 40 ёшли футболчи ўз твиттерида.