Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Улуғбек Бақоев: «Менимча, дуранг адолатли натижа бўлар эди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 10-турида сафарда «Пахтакор»га мағлуб бўлган «Бухоро» клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев психологик ҳолат, футболчиларнинг даражаси, ёш футболчилар ва Дилшод Жўраевнинг майдондаги позицияси ҳақида гапирди.

«Ўйинни ёмон бошладик ва бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Бугун чемпионга қарши баҳс олиб бордик ва улар ҳар жабҳада биздан кучлилигини кўрсатишди. Айниқса, биринчи таймда улар тўпга эгалик қилишда, техник аспектларда ва эпизодларда биздан устун эдилар. Иккинчи таймда ўйинимизни ўзгартира олдик, вазиятлар яратдик, аммо, улардан унумли фойдалана олмадик. Охирги дақиқаларда, ҳатто пенальтидан ҳам гол ура олмадик. Менимча, дуранг адолатли натижа бўлар эди», - деди Бақоев.

«Таркибда турли хил савия ва даражадаги футболчилар бор. Уларнинг майдондаги ҳатти-ҳаракатлари айнан даражага боғлиқ. Агрессия этишмаётганининг сабаби ҳам менимча айнан шундандир».

«Бугун ютқазаётганимиз учун майдонда тактик ўзгаришлар қилишимиз керак эди. Ярим ҳимоя чизиғимиз яхши ўйнай олмади. Алмаштиришлар сабаби, айнан шу. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгани сабабли, майдонда ўзгартиришлар қилишимиз лозим эди. Станиславлиевични эртароқ алмаштирилиши шу сабаблидир».

«Барчасини қисқа вақтда ўзгартира оладиган сеҳргар эмасмиз. Бунинг учун вақт керак. Бизда ёш иқтидорли футболчилар этарли ва улар билан кўпроқ ишлашимиз керак. Кўпроқ меҳнат қилсак, натижага қила оламиз».

«Рақиб майдонда бир киши камчилик бўлиб қолгач, кўпроқ ҳужумга чиқишимиз керак эди ва айнан шунинг учун Дилшод Жўраевни бироз олдинроққа чиқиб ўйнашини лозим топдик. Бу тактик ўзгариш эди. Кейинги ўйинларда ҳам уни олдинги чизиққа яқин жойда ўйнатармиз».

Манба: pfl.uz
Киритилди: 07:21, 14.05.2023.
Ўқилди: 1187 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.