Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
03/02 11:00 Эрон 7-4 Ўзбекистон
03/02 13:00 Ироқ 4-2 Таиланд
03/02 15:00 Япония 6-0 Афғонистон
03/02 17:00 Индонезия 3-2 Вьетнам
04/02 00:45 Болонья - Милан

А Серия клуби бош мураббийи билан шартномани узайтиришга тайёр

Баҳо:
+ | -

А Серия клуби «Салернитана» бош мураббий Пауло Соузанинг ишидан қониқиш ҳосил қилмоқда. 

Calcionews24 хабарига кўра, клуб раҳбарлари португалиялик мураббий билан шартномани узайтиришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Соуза амалда клубни Б Серияга тушиб кетишдан қутқариб қолди. Айни дамда «денгизчилар» қуйи лигага тушиб қолишдан деярли қўрқмаяпти - клуб 15-ўринни эгаллаб турибди ва Италия чемпионати якунланишига уч тур қолганида 38 очко жамғарган.

Қуйи зонадан фарқ саккиз очкони ташкил этади. Лиганинг жорий, 35-турида эса Соуза шогирдлари Бергамонинг «Аталанта» жамоасини минимал ҳисобда мағлуб этишди – 1:0.

Соуза 15 февраль куни «Салернитана»ни қабул қилиб, жорий мавсум охиригача қисқа муддатли шартнома имзолади.

Киритилди: 08:29, 14.05.2023.
Ўқилди: 1142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.