Бизни анча вақтгача ҳаяжонда ушлаб турган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ҳам якунига етди. Мусобақанинг финал учрашувида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония ўсмирларига қарши майдонга тушиб пеналтилар сериясидаз ғалаба қозонишди
Ўйин рақибларимизнинг фаоллиги билан бошланди. Улар дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олиб, футболчиларимизни шошириб қўйишди ва 6-дақиқага келиб ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Рақиб жамоа ҳужумчиси Мизутани Такума ҳимоячиларимизнинг хатосидан фойдаланиб, жарима майдони марказида тўпни қабул қилиб олди ва осонлик билан дарвозамизни узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.
Бу гол футболчиларимизга салбий таъсир қилди ва бўлим ўрталаригача улар ўзларига келолмай, рақибга ташаббусни буткул бериб қўйишди. Яхшиямки Япония бу имкониятдан бошқа фойдалана олмади. Бўлим охирларига келиб футболчиларимиз жонланиб қолишди ва дадиллик билан хужумга ўта бошлашди. Лекин ҳисоб танаффусгача ўзгармади.
Иккинчи бўлимни, энди Дилшод Нуралиев шогирдлари анча фаол бошладилар. Футболчиларимиз кескин хужумлар орқали рақибни шошириб қўйишди ва 51-дақиқада ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланган Акобир Тўраев дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, уни доғда қолдирди.
Ҳисоб тенглашгандан сўнг ташаббус яна “кунчиқар юрт” ўсмирларига ўтди. Лекин ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.
Пенальтилар сериясида эса дарвозабонимиз Сарвар Каримов хақиқий қахрамонлик кўрсатиб, рақибнинг иккита зарбасини қайтара олди, яна битта зарба эса ноаниқ кетди. Ўз навбатида футболчиларимиз бирор марта адашмасдан, пенальтиларни аниқ амалга ошириб - 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди!
Осиё чемпионати Такума Мизутани (6)
ЎЗБЕКИСТОН (с) – ЯПОНИЯ (U-16) 1:1 (0:1). пен - 3:1
Гол: Акобир Тўраев (51) – Мизутани Такума (6).
ЎЗБЕКИСТОН (U-16): 1. Сарвар Каримов, 2. Жамшид Болтабоев, 3. Ислом Исмоилов, 4. Акромжон Комилов, 6. Улуғбек Давлатов (8. Илҳом Абдуғаниев, 64), 7. Равшан Хурсанов, 9. Иброҳим Абдуллаев, 11. Акобир Тўраев (13. Алишер Мирзаев, 90), 14. Исломбек Каримов, 17. Достонбек Ҳамдамов (16. Адҳам Аҳмаджонов, 46), 20. Отабек Шукуров (С).
ЯПОНИЯ (U-16): 1. Юя Нагасава, 2. Рёма Ишида (9. Огава Хироки, 78), 4. Сузуки, 5. Мотеги, 6. Сасаки Ватару, 8. Таро Сугимото, 11. Аояма (14. Сугимори Коки, 57), 12. Мизутани Такума (Кайо Китагоре, 88), 15. Кота Миямото, 17. Кожи Миёши, 20. Мияхара Казуя (С).
Огоҳлантиришлар: Достонбек Ҳамдамов 45
Ҳакамлар: Абдулраҳмон Абду (Қатар), Абдуллоҳ Ал Шалвай (Саудия Арабистони), Хсу Мин Ю (Хитой Тайпеи), Стребре Деловски (Австралия)
Комиссар: Жерри Хуанг Сонг (Хитой).