Миланнинг «Интер» клуби раҳбарияти туркиялик ярим ҳимоячи Хакан Чалханоглу билан янги шартномани имзолашни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.
Журналистга маълум бўлишича, томонлар аллақачон музокаралар олиб борган ва янги шартнома бўйича келишиб олган.
Томонлар ўртасидаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача ҳисоблаб чиқилади. Хаканнинг «нерадзуррилар» билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг июнь ойида якунига етади.
29 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Италияда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.