"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Стивен Жеррард "Интер" дарвозабони Андре Онаннинг "Милан"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финалидаги ўйини ҳақида гапирди.
“Онана ўнинчи рақамни кийиши мумкин, у менга Эдерсонни эслатади. У доимо босим остида, лекин Андре ҳар доим хотиржам кўринади. У узоқ ва қисқа пасларни ҳам бера олади. Онанани томоша қилиш менга ёқди. Андре - фантастик дарвозабон", - дея Жеррард сўзларини келтирган журналист Саймон Филлипс.
Онана фаолиятида илк бор Чемпионлар лигаси финалига чиқди, унинг жамоаси "Милан"ни умумий 3:0 ҳисобида мағлуб этди.