Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Дилшод Нуралиев: «Дарвозабонимизнинг келажаги порлоқ»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев финал баҳсидан кейин кечган ҳаяжонли пенальтилар серияси пайтида руҳий барқарорлик жамоасининг ғалабасига омил бўлганини таъкидлаб ўтди.

Ўйин 1:1 ҳисобида якунланганидан кейин, ўзбекистонлик дарвозабон пенальтилар сериясида рақибнинг 2та зарбасини бартараф этишга муваффақ бўлди.

«Жуда кўпчилик мухлислар бизни плей-офф босқичига чиқишимизга ишонганди. Лекин бутун бошли мусобақани муваффақиятли якунлашимизга эмас. Гуруҳ босқичида шогирдларим, бироз ҳаяжон билан ўйинларни ўтказишди. Натижада ўйинлар давомида яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Биз ўйиндан ўйинга ўсиб бордик, аниқроқ ҳаракат қила бошладик ва якунда энг кучли жамоага айлана олдик», деб гап бошлайди Нуралиев.

«Тан олиш керак, бугун Япония ўсмирлари жуда кучли футбол намойиш этишди. Биз эса ўз имкониятимиздан самарали фойдаландик ва пенальтилар сериясида руҳий зийракликни сақлаб қолдик. Бугун омад бизга кулиб боқди, Япониянинг эса омади келди. Бу футбол", дейди мураббий.

"Энди эса биз ғолиблик нашидасини сурамиз, бироз дам оламиз. Сўнгра келаси йили БААда ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаймиз".

Дилшод Нуралиевнинг дарвозабоннинг шаънига ҳам илиқ сўзлар айтишни унутмади. "Дарвозабонимиз фантастик ўйин намойиш қилди. У Эронга қарши ўйинда ҳам, бугун ҳам бир нечта зарбаларни қайтарди. У ўйиндан-ўйинга ўсиб бормоқда. Лекин ҳали ўрганиши керак бўлган нарсалари кўп. Унинг келажаги порлоқ", дея сўзини якунлади Дилшод Нуралиев. 

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 03:19, 07.10.2012.
Ўқилди: 7401 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.