"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ яримфиналининг жавоб учрашувида "Реал" устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалаба (4:0) ҳақида фикр билдирди.
"Биз ўзимизни уйда, ўз деворларимиз олдида беқиёс қулай ҳис қиламиз. Ўтган мавсумда "Реал"дан аламли мағлубиятга учрадик. Одамлар кўп айтишадики, футболчиларимга характер етишмайди. Аммо орадан бир йил ўтиб бизда алоҳида жамоа борлигини кўрсатдик. Чемпионлар лигаси финалига чиқдик. Хурсанд бўлишимиз керак. Ҳамма юқори даражада эди. Бернарду Силва мана шундай босқичларда, ҳамиша шундай учрашувларда яхши ўйнайди. У мен кўрган энг яхши футболчилардан бири. Бугун биринчи дақиқаларданоқ йигитларнинг тайёр эканлиги сезилди. Жамоа тинч эди, улар кўп ҳазил қилишди, шунинг учун мен ҳеч қандай кескинлик ва хавотирни ҳис қилмадим. Бугун ўзимизни кўрсатишга тайёр эканлигимизни ҳис қилдим. Италия жамоасига қарши финал - энг яхши совға. "Интер" рақобатбардош. Аммо бизда бу ўйинга руҳан тайёргарлик кўриш учун вақт бор", - деди Гвардиола УЕФА матбуот хизматига.