"Анжи" бош мураббийи Гус Хиддинк Россия чемпионати 11-турида "Динамо" устидан меҳмонда қозонилган ғалабадан (2:0) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
- Албатта, ўйинга Жоао Карлоснинг четлатилиши таъсир қилди, - дея Хиддинкнинг сўзларини келтиради Sportbox.ru. - Шунга қарамай ўйиндан олдин режалаштирганимиздай тўпни назорат қилишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, бунинг уддасидан чиқдик. "Динамо"нинг ўйинчиси мутлақо ҳаққоний четлаштирилгандан сўнг, биз ҳаракатларимизни голга айлантира олдик. Россия термасида олган жароҳат олиб, майдонга қайтан Юрий Жирков ажойиб футбол кўрсатганидан ҳам хурсандман. Биз Юрага имконият бердик, у бундан фойдалана олди. Уни яхши ўйин ва чиройли гол билан табриклайман.
- Жамоа жисмоний томондан жуда яхши кўринди, қўшиласизми?
- Ҳа, бизда "физика" билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз уч фронтда кураш олиб боряпмиз, аммо ўйинчлар яхши тайёрлар. Кўрдингиз, камчилик қолишларига қарамай, тўпни назорат қилишди.
- Нега Траорени эмас, Смоловни асосий таркибда туширдингиз?
- "Динамо" қарши ҳужумда ўйнашини ва марказни эгаллаб олишини кутган эдим. Шунинг учун битта ҳужумчи туширдим ва Смоловни қанотга қўйдим.
- Ҳозир чемпионат қисқа танаффус ўринлими?
- Танаффус бизга жуда керак, дея олмайман. Аммо жароҳат олган футболчилар тузалиб олишади, кимга ҳордиқ чиқариш лозим бўлса - олишади.
Эслатиб ўтамиз, "Анжи" ўтказилган 11 турдан кейин мусобақа жадвалида якка карвонбошилик қилмоқда.