Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Отабек Шукуров: "Сардор сифатида кубокни баланд кўтариш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди"

Баҳо:
+2 | -

Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида 3 нафар сардор билан ҳаракат қилди. Дастлаб 12-рақамли Шоҳрухжон Эшбўтаев сардорлик боғичи билан ҳаракат қилган бўлса, дарвозабон Хитойга қарши ўйинда қўпол хатога йўл қўйганидан кейин навбатдаги ўйинларда майдонга тушмади. Боз устига, ярим финал ўйини олдидан ўтказилган машғулот чоғида у жароҳат олди. Сурия билан ўйинда сардорлик боғичи 23-рақамли Муҳиддин Одиловга топширилди. Аммо ўша ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Одилов ўзидаги сардорлик боғичини ҳакам ёрдамида Отабек Шукуровга топширди. Қизиқ томони, ўша пайтда Муҳиддин ҳали майдонни тарк этмаганди. Ўшандан бошлаб қолган барча ўйинларда сардорлик вазифаси Отабек Шукуров зиммасига юкланди. Финал ўйинидан кейин чемпионлик кубогини айнан Отабек қабул қилиб олди ва биринчи бўлиб уни боши узра баланд кўтарди.

Тошкент халқаро аэропортида Отабек Шукуровни ҳам суҳбатга тортдик. Чироқчилик йигит шошаётган бўлса-да, бир нечта саволларимизга жавоб қайтарди.

— Отабек, чемпион жамоага топшириладиган Кубокни қабул қилиб олаётганингизда кўнглингизда нималарни ҳис қилдингиз?
— Буни сизга сўз билан таърифлаб бера олмайман. Шундай ҳаяжонландимки, биз томон олиб келинаётган кубокни кўриб, вужудимда ғалати бир ҳиссиёт уйғонди. Кубокни барчадан аввал кўтариш бахти ҳар кимга насиб қилавермайди. Буни менга насиб этгани учун Яратганга минг марта шукроналар айтаман.

— Шоҳруҳ Эшбўтаев майдонга тушмагандан кейин сардорлик вазифаси Муҳиддин Одиловга топширилганди. Аммо кейинчалик боғични сиз қабул қилиб олдингиз. Бунинг сабаби нимада?
— Бу бош мураббийнинг қарори. Шунинг учун бу тўғрисида ҳеч нарса дея олмайман.

— Жамоа сардори сифатида майдонда ҳаракат қилиш ва оддий ўйинчи бўлиб ўйнашнинг фарқи нимада?
—Сардор жамоанинг ғалабаси учун ҳаммадан кўра кўпроқ ҳисса қўшиши лозим. Ҳам ўзингиз яхши ўйин кўрсатишингиз керак, ҳам жамоа аъзоларига ўйин пайтида керакли кўрсатмаларни бериб боришингиз лозим.

— Мусобақада битта гол урдингиз ва у гол чиройли чиқди.
— Майдон марказида тўпни қабул қилиб олганимдан кейин қаршимда рақиб футболчилар йўқлигини кўрдим ва олдинга интилдим. Жарима майдончасига яқинлашиб қолганимдан кейин ҳужумдаги шерикларимни қидирдим. Қулай вазиятда турган шеригим йўқлиги боис, олдимдаги эронлик ҳимоячини алдаб ўтдим ва дарвозабоннинг олдинга чиқиб келаётганини кўриб, чап оёқда бўлса ҳам зарба беришга қарор қилдим. Шукрки, зарбам аниқ ва муваффақиятли чиқди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:19, 07.10.2012.
Ўқилди: 5325 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.