Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рустам Акромов: «Дилшод Нуралиев яхши мураббийлар штабини тўплаган»

Баҳо:
+ | -

Тошкент халқаро аэропортида делегациянинг бошқа аъзоларига нисбатан Рустам Акромов бироз эртароқ чиқди ва энди кетмоқчи бўлиб турганида уни қўлга "туширдик".

— Мусобақага жўнаб етиш олдидан мен бош мураббий Дилшод Нуралиевга шундай стратегияни таклиф қилдим. Унга кўра, гуруҳ босқичида бор имкониятимизни намойиш қилмасдан, чорак финалда бизга қарши қайси жамоа рақиб бўлишидан қатъи назар, унга сюрприз тайёрлашни мақсад қилгандик. Менинг бу таклифиз мураббийга ҳам ёқди. Лекин гуруҳ босқичида "қовун" тушириб қўйишимизга сал қолди. Мен битта нарсани — ўсмир футболчиларнинг психологиясини инобатга олмаган экан. Худога шукр, гуруҳдан чиқиб олдик ва сюрпризимиз амалга ошиб, Жанубий Кореяни мағлубиятга учрата олдик.

— Мусобақа ташкилотчилиги борасида нима дея оласиз?
— Мусобақани ОФК вакиллари ўтказишди ва шунинг учун ташкилотчиликни идеал даражада деса бўлади. Эрон футбол федерацияси эса стадионни мухлислар билан тўлдиришда сусткашликка йўл қўйишди. Бундай мусобақа бизда ўтказилганида стадион мухлислар билан тўлиб кетарди. Қолган ташкилотчилик масалаларида камчиликлар бўлмади.

— Жанубий Корея мағлуб этилиб, Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан кейин футболчилар руҳий жиҳатдан ўйинга қай тарзда тайёрланди?
— Мураббийлар штабининг ўрни ҳам мана шу ерда. Агар футболчиларни руҳий тайёрлай олмаса, мураббийнинг нима кераги бор? Тўғрими? Шунинг учун ҳар битта ўйинга футболчиларни ғалабага ташна ҳолатда туширишга эришиш лозим. Бу борада мураббийлар штаби яхши ишлашди.

Дилшод Нуралиев ўз атрофига яхши мураббийлар штабини тўплабди. Ёрдамчи мураббий, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий, дарвозабонлар мураббийи — уларнинг ҳаммаси бир жону бир тан бўлиб ишлашди.

— Сиз Ўзбекистоннинг бир нечта терма жамоалари билан ишлагансиз. Аммо қитъа чемпиони бўлиш айнан ушбу ўсмирларга насиб қилди. Бунинг сири нимада?
— Мусобақага йўл олишдан аввал ЎФФ президенти менинг фикримни сўраганида: "Жамоа мусобақага тайёр. Улар 72 кун давомида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишди. Жаҳон чемпионатига аниқ чиқамиз, аммо Осиё чемпионатида нечанчи ўринни эгаллашимизни аниқ айтолмайман", дегандим. Мураббийлар штабининг эса ўз олдиларига фақат чемпионликни қўйишган экан, улар ўз ниятларига эришишди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:47, 07.10.2012.
Ўқилди: 5061 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.