Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Улуғбек Бақоев — Қозоғистоннинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси!

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг "Спортс.кз" сайти аниқлаб келаётган Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси танловининг сентябрь ойи натижаларини эълон қилди. Унга кўра, "Иртиш" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси ўтган ойда Қозоғистоннинг энг хши футболчиси деб топилди.

Хабарингиз бор, сўровномада Премьер-лиганинг 14та клуби бош мураббийлари ва ҳар бир клубдан биттадан футболчилар иштирок этишади. Ҳар бир иштирокчи 3 нафардан футболчининг номини айтишади ва биринчи ўрин кўрсатилган футболчига 3 балл, иккинчига — 2 балл, учинчига — 1 балл берилади.

33 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи сентябрь ойида ўтказилган "Иртиш"нинг ҳар иккала ўйинида гол уришга муваффақ бўлди. "Ордабаси" жамоасига урилган гол эса Бақоев учун Қозоғистон чемпионатидаги 100-гол сифатида тарихга кирди. Улуғбек ушбу натижага эришган биринчи легионер футболчига айланди. Шунингдек, футболчи "Иртиш" сафида ўзининг собиқ жамоаси "Тобол"ни Қозоғистон кубоги баҳсларидан чиқариб юборишга улкан ҳисса қўшди. У кубокнинг дастлабки баҳсида дублга эришди. Шунингдек, Бақоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Кувайт ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда майдонга тушди. Сўровнома натижасида Улуғбек Бақоев ҳисобида 20 балл тўпланди. Ҳамюртимиз 2011 йилда икки марта ой футболчисига айланганди.

Иккинчи ўринни эса "Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда "Актобе"да тўп сураётган Эмиль Кенжисариев эгаллади. 25 ёшли футболчи август ойида энг яхши футболчи бўлганди. Унинг ҳисобида 11 очко тўпланди.

Учинчи ўрин эса бирданига 2 нафар футболчига насиб этди. "Астана"нинг 26 ёшли футболчиси Сергей Остапенко ва "Актобе"нинг 28 ёшли ярим ҳимоячиси Марат Хайруллин 8 очкодан жамғаришди.

Шунингдек, сўровномада ўзбекистонлик бошқа футболчилар — Марат Бикмаев, Темур Кападзе ва Александр Гейнрихнинг номи ҳам тилга олинган. Бикмаев 5 очко билан 10-ўринни олган бўлса, Кападзе 12-ўринни банд этди (у ҳам 5 очко тўплади). Гейнрих эса 3 очко билан 18-ўринни эгаллади.

Ким кимга овоз берди?

«Шахтёр»
Виктор Кумиков — Василевич, Конысбаев, Бақоев
Евгений Тарасов — Парываев, Киров, Конысбаев

«Иртиш»
Талгат Байсуфинов — Нурдаулетов, Кукеев Жам., Котляр
Игорь Юрин — Бақоев, Жумаскалиев, Нургалиев

«Тобол»
Вячеслав Грозный — Шливич, Лечич, Стойчев
Сергей Струков — Петухов, Красич, Шливич

«Тараз»
Любомир Петрович — Бақоев, Красич, Кенжисариев
Андрей Шабаев — Лечич, Одита, Йованович

«Астана»
Мирослав Беранек — Бақоев, Джидич, Стойчев
Кайрат Нурдаулетов — Богданов, Эрич, Нусербаев

«Актобе»
Владимир Муханов — Кападзе, Бақоев, Лечич
Марат Бикмаев — Хайруллин, Бақоев, Кападзе

«Акжайик»
Саулюс Ширмялис — Гейнрих, Хлебоун, Нурдаулетов
Руслан Хаиров — Халмуратов, Стойчев, Лечич

«Ордабаси»
Виктор Пасулько — Остапенко, Кенжисариев, Бақоев
Алмат Бекбаев — Нусербаев, Хайруллин, Суюмбаев

«Қайсар»
Владимир Никитенко — Нусербаев, Коробкин, Рожков
Руслан Эсатов — Остапенко, Бақоев, Кападзе

«Қайрат»
Хосе Перес Серер — Сахалбаев, Остапенко, Гридин
Кирилл Шестаков — Сахалбаев, Джорджевич, Головской

«Атирау»
Юрий Коньков — Котляр, Петухов, Цветков
Артём Фомин — Бойченко, Куцов, Чуреев

«Сункар»
Владимир Гулямхайдаров — Кенжисариев, Юрин, Кукеев Жам.
Мантас Савёнас — Бақоев, Бикмаев, Вичюс

«Жетису»
Слободан Крчмаревич — Михайлов, Кенжисариев, Богданов
Евгений Аверченко — Хайруллин, Кукеев Жам., Кенжисариев

«Окжетпес»
Владимир Чебурин — Бикмаев, Прядкин, Костич
Игорь Пикалкин — Богданов, Кенжисариев, Кукеев Жам.

Сўровнома натижалари:
1. Бақоев Улуғбек (Ўзбекистон) «Иртиш» 20 (4,3,2)
2. Кенжисариев Эмиль «Актобе» 11 (1,3,2)
3-4. Остапенко Сергей «Астана» 8 (2,1,-)
3-4. Хайруллин Марат «Актобе» 8 (2,1,-)
5-6. Нусербаев Танат «Астана» 7 (2,-,1)
5-6. Богданов Анатолий «Тобол» 7 (2,-,1)
7. Лечич Мирослав (Сербия) «Тараз» 7 (1,1,2)
8. Сахалбаев Руслан «Қайрат» 6 (2,-,-)
9. Кукеев Жамбыл «Шахтёр» 6 (-,2,2)
10-11. Петухов Александр «Тобол» 5 (1,1,-)
10-11. Бикмаев Марат (Ўзбекистон) «Актобе» 5 (1,1,-)
12. Кападзе Тимур (Ўзбекистон) «Актобе» 5 (1,-,2)
13-15. Шливич Ненад (Сербия) «Тобол» 4 (1,-,1)
13-15. Нурдаулетов Кайрат «Астана» 4 (1,-,1)
13-15. Котляр Вячеслав «Иртиш» 4 (1,-,1)
16. Красич Огнен (Сербия) «Тараз» 4 (-,2,0)
17. Стойчев Милош (Сербия) «Акжайик» 4 (-,1,2)
18-23. Гейнрих Александр (Ўзбекистон) «Актобе» 3 (1,-,-)

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 09:27, 08.10.2012.
Ўқилди: 4222 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.