Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров 12 ва 16 октябрь кунлари БАА ва Қатар миллий терма жамоаларига қарши учрашувларига миллий терма жамоадан таклиф олди.
«Сафга қайтган БААнинг «Аш-Шабоб» клуби яримҳимоячиси Азиз Ҳайдаров БАА ва Қатарга қарши ўйинлар учун терма жамоадан таклиф олди», деб ёзади ЎФФ матбуот хизмати твиттери.
Эслатиб ўтамиз, Ҳайдаров жароҳат олиб узоқ муддат майдонга туша олмаганди. Шунингдек Украина миллий чемпионатида тўп сураётган Виталий Денисов ҳам сўнгги тур учрашувида жамоаси таркибида майдонга тушди. Бироқ ҳозирча унинг терма жамоага чақирилиши борасида аниқ маълумотлар йўқ.