Премьер-лиганинг голлар сони бўйича рекордчиси Алан Ширер Англия чемпиони "Манчестер Сити"нинг жорий мавсумдаги ўйинларини катта завқ билан кузатаётганини тан олди.
"Кимни қўллаб-қувватлашингиз муҳим эмас, ҳар қандай ҳолатда ҳам "Манчестер Сити"нинг ўйинларини томоша қилиш - чинакам завқ. Уларнинг "Реал"ни осонлик билан йўқ қилганини кўрсангиз... Эрлинг Холанд жамоага ўзига бўлган ишончни, рақибга нисбатан шундай ёрқин, олижаноб такаббурликни олиб келди. Агар у ўзи гол урмаса ҳам, жамоадошлари эътибордан четда қолишидан шунчалик қўрқади", - деди Ширер BBC Sport билан суҳбатда.