Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ишонайлик, бу йигитлар ғалабалари ҳали олдинда

Баҳо:
+ | -

ФИФА расмий сайтида Ўзбекистон ёшлар термасининг илк ўйинига нисбатан «ҳаракатчан» ибораси қўлланилди.

Демакки, Равшан Ҳайдаров шогирдларининг ўта жозибали очилиш маросимидан кейин қайноқ муҳит ва босим остида аргентиналикларга қарши кўрсатган ўйинлари нафақат ўзимиз, балки четдагиларга ҳам маъқул тушган. Якунда аламли мағлубият қайд этилганига келсак, бундан фожиа ясамаслик керак. Ишонайлик, йигитларимиз шу фаолликни сақлаб қолишса, чемпионат давомида бизни ҳали ғалабалар билан ҳам сийлашади, албатта.

UzReport TV каналининг ЖЧ-2023 тран­сляция ҳуқуқини қўлга киритгани охирги паллада эълон қилинди ва мухлисларимиз ярим тун бўлишига қарамай, Аргентина -Ўзбекистон қарама-қаршилигини катта ҳаяжонда кузатиб боришгани тайин. Шунинг учун ўйин тафсилотларига батафсил тўхталиш шарт эмас. Фақат Равшан Ҳайдаров шогирдлари мезбонларга тетик қарашгани, ўйинда дадил ҳаракатланишганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳар ҳолда, Маҳмуд Маҳамаджонов 22-дақиқада тўпни Гомеш Герт назоратсиз қолдирган кичиккина тирқишга йўллаб, ҳисобни очишига қадар ҳам жамоамиз ижросида ҳужумлар кўрдик. 27-дақиқада эса Алехо Велиз бош билан зарба воситасида олдинроққа чиқиб олган Отабек Боймуродовни ожиз қолдирди - 1:1. Кейин Аргентинага парвоз чоғи термамиз ўйинини обдон кузатган франциялик рефери Франсуа Летексье (бу ҳақда учрашувда комиссар ролини бажарган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев ўз каналида ёзди) фойдамизга пенальти белгиладию, VAR аралашуви билан уни бекор қилди ва қарорини микрофон орқали эълон қилди янги қоида бўйича. У шунингдек, «Интер» вакили Валентин Карбони мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқишидан олдин аргентиналиклар жамоамиз ҳужумини тўсишда қўполлик ишлатишганига ҳам эътибосиз қаради гўё.

Иккинчи 45 дақиқаликда ёшларимиз бир неча марта мувозанатни тиклашга яқин келишди. Энг яққол вазият эса сўнгги лаҳзаларда юз берди, фақат Нодир Абдураззоқов барчасини тўғри бажардию, зарбасига аниқлик етишмади. Хулоса шуки, Ўзбекистон термаси илк ўйиндаёқ ЖЧга шунчаки, қатнашиш учун бормаганини амалда кўрсатди гарчи мағлубиятга учраган бўлсада. Дарвоқе, ёшларимиз бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да 1-турда ягона гол эвазига 3 очко олган Янги Зеландия термасига қарши саф тортишади. Демак, бизни ўта муҳим ўйин кутиб турибди. Сарлавҳада айтилганидек, йигитларимиз олдиндаги ғалабалардан биринчисини шу ўйинда тортиқ этсалар, ажабмас. 

«А» гуруҳининг дастлабки 2та ўйинига чиқарилган чипталар қисқа вақтда тўлиқ сотилди. Чемпионат финалининг чипталари эса атиги 48 соат ичида ўз эгаларини топди. 

* Турнирнинг расмий тўпи - Oceanuz кўпчиликка ёқмади. Жумладан, бразилияликлар жиддий эътироз билдиришди. 

* Туркиялик машҳур ҳакам Жунайт Чақир чемпионат стартидан олдин Ўзбекистон U-20 термаси билан семинар ўтказди. Унда футболчиларга регламент, ҳакамлик, тиббиёт ва медиа бўйича маълумот тақдим этилди. 

Аргентина термаси старт­дан олдин Япония жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Янги Зеландияликлар эса Эквадор U-20 жамоасини ягона гол эвазига доғда қолдиришди. 

Маҳмуд Маҳамаджонов ёшлар мундиа­лида гол завқини туйган ўзбекистонлик 12-футболчи бўлди. Унга қадар Достон Ҳамдамов (3та), Александр Гейнрих (2та), Игорь Сергеев (2та), Аббос Махсталиев (2та), Сардор Раҳмонов (2та), Элдор Шомуродов (2та), Забиҳилло Ўринбоев (2та), Ислом Иномов, Шерзод Каримов, Иван Нагаев ва Диёр Туроповга шундай бахт насиб этганди. 

* ФИФА расмий сайтида берилган ўйин статистикаси бўйича айтсак, Ўзбекистон термаси сардори Умарали Раҳмоналиев 2та кўрсаткич бўйича энг юқори натижа қайд этди. У ўйин вақтида 12,59 км. масофа босиб ўтди ва 80 марта тезлик олди. Маҳмуд Маҳамаджонов эса қанот бўйлаб энг кўп олдинга ўтишга уринган футболчи бўлди — 33та уринишидан 21таси муваффақиятли чиқди. Шунингдек, Пўлатхўжа Холдорхонов ҳимоя ва ярим ҳимоя орасида тўпни қабул қилиш борасида энг юқори кўрсаткич қайд этди - 20 марта.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 22.05.2023.
Ўқилди: 2093 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.