Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

"Ал-Ҳилол" Манени Саудияга чақирди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси, Томас Тухель қўл остида келажаги ҳали ҳам сўроқ остида қолаётган ҳужумчи Садио Манени ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрди. Журналист Даҳбия Хаттабийнинг ёзишича, "Ал-Ҳилол" аллақачон сенегаллик футболчининг ўзи билан боғланиб, трансфер масаласини муҳокама қилишга муваффақ бўлган.

Манбанинг айтишича, Мане Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш вариантидан воз кечган. Футболчи "Бавария"да қолиш ва жамоада ўзини кўрсатиш истагини билдирди.

Садио Бундеслиганинг жорий мавсумида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Сенегаллик жароҳат туфайли мавсумнинг бир қисмини ўтказиб юборди, шу сабабли у жаҳон чемпионатида ҳам ўйнай олмади.

Киритилди: 13:21, 23.05.2023.
Ўқилди: 1458 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.