Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор Мадриднинг «Реал» клуби билан янги меҳнат шартномаси борасида келиша олмаяпти. Бу ҳақда Madrid Universal инсайдер Ромен Молинага таяниб хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. «Қаймоқранглилар» агар янги битим имзолашнинг иложи бўлмаса, бразилиялик футболчини шу ёз сотиб юбориши мумкин.
Ҳозирги вақтда Винисиуснинг трансферини амалга оширишга қодир бўлган ягона клуб — «Манчестер Юнайтед». 26 ёшли юлдузнинг бозор қиймати 140 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «қироллик клуби» билан тузган меҳнат шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Жуниор Мадрид гранди сафида 2018 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда.













