"Милан" "Аталанта" дарвозабони Марко Спортьелло билан шартнома имзолайди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбага кўра, клуб июнь ойида трансфер ҳақида эълон қилади. Футболчи "Милан"га текин трансфер бўйича қўшилади, жамоа ўйинчидан жароҳат олган тақдирда Майк Меньянни алмаштиришга тайёр бўлган захира дарвозабони сифатида фойдаланмоқчи.
2022/23 йилги мавсумда Спортьелло “Аталанта” сафида 13 та ўйинда 16 та гол ўтказиб юборди ва 2 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 31 ёшли италияликнинг амалдаги клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.