"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Дуглас Луис келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Мен "Астон Вилла" лойиҳасига ишонаман, шунинг учун қолишга қарор қилдим. Ушбу янги даврнинг бир қисми бўлиш жуда ҳаяжонли. Нега қолмаслигим керак? Ҳаммаси яхши кетмоқда. Аммо футболда ҳамма нарса жуда тез содир бўлади" - деди 25 ёшли бразилиялик.
2022/2023 йилги мавсумда Дуглас Луис 39 та ўйин ўтказиб, олтита гол урди ва шерикларига олтита голли узатма берди.
"Астон Вилла" Премьер-лиганинг сўнгги тури олдидан турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб, еврокубокларга даъвогарлик қилмоқда.