Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Федерико Димарко ўз клубининг муваффақияти ҳақида фикр билдирди. У яна бир йил аввалгидек Италия кубогини турнирнинг ҳал қилувчи, финал учрашувида “Фиорентина”ни мағлуб этиб, ғалаба қозонди. Димарко ғалабадан хурсанд, чунки унинг сўзларига кўра, ҳар қандай соврин ёқимли.
"Мухлислар билан нишонланадиган нарсага эга бўлиш ёқимли, соврин ютиш ҳар доим ёқимли. Жамоа танқидларга қарамай, бу учрашувда ҳам, умуман мавсумда ҳам таслим бўлмади. Биз Италия кубогини ютиб олдик, бу осон турнир эмас. Лекин биз буни уддаладик. Биз бахтлимиз", - деди Федерико ўйиндан кейин берган интервьюсида.