"Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде мавсум охирида каталонияликлар жамоасини тарк этаётган Жорди Альбанинг фаолиятига таъсири ҳақида гапирди.
Эътибор беринг, бу мавсумда Бальде тажрибали жамоадошига қарши асосий таркиб учун курашда ғалаба қозонди ва "Барселона"нинг асосий чап қанот ҳимоячисига айланди.
“Жорди доим менга жуда меҳрибон бўлган, усиз тараққиётга эришишим қийин бўларди. Ҳар бир машғулотда у менга қандай ҳимояланиш кераклигини ва қандай ҳужум қилишимни тушунтирарди. У менга терма жамоада ҳам ёрдам берди", - дея Бальде сўзларини келтиради GQ.
Альбанинг кетиши "Барселона"га унинг маошидан йилига 20 миллион евро тежашга ёрдам беради.