Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Гватемала U20 бош мураббийи: «Ўзбекистонга қарши ўйинда бизни қаноатлантирадиган ягона натижа — бу ғалаба»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U20 терма жамоаси бугун ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Гватемалага қарши майдонга тушади. Гватемала ёшлар термаси устози Рафаэл Лоредо мазкур ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жаҳон чемпионатининг дастлабки 2 та ўйинида ютқаздик. Энди эса гуруҳдаги учинчи ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Биз бу баҳсда майдонга чиқиб, ўзимизнинг энг яхши жиҳатларимизни намойиш этишимиз керак.

Биз ЖЧда ўйнаяпмиз, шунинг учун бизга етарлича мотивация бериши керак. Боз устига, бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият бор. Ўзбекистон устидан ғалаба қозониб, 3-ўринни эгаллаган жамоалар орасида юқорироқ поғонада бўлишимиз керак.

Ўзбекистон — яхши шаклланган жамоа. Улар яхши ҳимояланишади ва ҳужумда ҳам яхши ҳаракат қилишади. Биз эса ҳужумкор ўйин намойиш этишга мажбурмиз. Аввалги иккита ўйинда гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо сўнгги паллада бизга аниқлик етишмади. Бу ўйинда бизни қаноатлантирадиган ягона натижа — бу ғалаба.

3-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз бор экан, биз бундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Аввало биз 3-турда ғалаба қозониб, кейин бошқа рақибларнинг натижасига қараймиз.

Ниҳоят, мен гватемалалик мухлисларга мурожаат қилмоқчиман: Сиз футболчиларга ишонинг. Ҳа, сиз аввалги ўйинларда ғалаба қозона олмаганимизни айтишингиз мумкин. Аммо футболчилар ҳаракат қилишди, аммо гол ура олмадик. Йигитлар ўйнаётган футбол менга ёқмоқда", — деди Гватемала ёшлар терма жамоаси устози.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:38, 26.05.2023.
Ўқилди: 4801 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик