"ПСЖ" ҳужумчиси Неймар жамоасининг жорий мавсумдаги чемпионлиги ҳақида гапирди.
"Францияда биринчи рақам", - деб ёзди ҳужумчи ижтимоий тармоқларда.
Кеча, 27 май куни "ПСЖ" тарихида 11-марта Франция чемпионлигини қўлга киритди.
Бразилиялик футболчи парижликлар сафида 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Жорий мавсумда у барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.