"Челси"нинг вақтинча бошқарувчиси Фрэнк Лэмпард Англия Премьер-лигасининг сўнгги туридан ўрин олган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Челси” ўз майдонида “Ньюкасл”ни мағлуб эта олмади ва ўзининг ҳалокатли мавсумини 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлади. “Кўклар” бор-йўғи 44 очко билан 12-ўринни банд этди.
"Ўйлашимча, биз бугун ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо "Ньюкасл" жазолаши мумкин бўлган жуда хавфли рақиб.
Мухлислар билан хайрлашиш ёқимли бўлди, уларни жуда қадрлайман. Мен келганимда қандай оғир аҳволга тушиб қолганимизни ҳамма тушунади. Биз кутилган натижаларга эришмадик, бу ҳақиқат. Мен клуб билан алоқадаман ва яна кўп марта қайтаман", - дея Лэмпард сўзларини келтирмоқда BBC.