"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўзининг дастлабки мақсади АПЛда ғалаба қозониш эканлигини айтди. Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" яқинда қаторасига учинчи бор АПЛда чемпионликни қўлга киритди.
"Мен келишимдан олдин "Манчестер Сити" кетма-кет икки марта Англия Премьер-лигасида ғолиб чиққанди, шунинг учун агар биринчи мавсумдаёқ чемпион бўлмаганимда, бу мен учун катта умидсизлик бўларди", - дея Холанддан иқтибос келтирган The Football Writers Association.
Холанд ўзининг дебют мавсумида Премьер-лигада 36 та гол уриб, бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича рекорд ўрнатди.
"Манчестер Сити" яқин орада Англия кубоги ва Чемпионлар лигаси финалида ўйнайди.