Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

"Монако" ҳужумчиси Бундеслигага йўл олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Монако" ҳужумчиси Кевин Фолланд ёзда Германия Бундеслигасига қайтишга яқин турибди, дея хабар беради Sky Germany. Ҳужумчига Премьер-лигадан ҳам таклифлар бор.

Аниқлик киритилишича, 30 ёшли ҳужумкор футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди.

Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда бор-йўғи 23 та расмий ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Манбанинг ёзишича, ҳужумчига асосий даъвогар Бундеслиганинг ўртамиёна клуби "Вольфсбург" бўлиб турибди.

Фолланднинг французлар билан шартномаси яна бир йилга амал қилади. У "Монако"да уч йил - 2020 йилнинг ёзидан бери ўйнамоқда.

Киритилди: 23:29, 30.05.2023.
Ўқилди: 904 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик