"Брентфорд" дарвозабони Дэвид Райянинг агенти Хауме Мунелл Лондон клуби раҳбариятига мижозининг режалари ҳақида аниқ маълумот берди. Испанияликнинг вакили "асаларилар"ни дарвозабон учун зарур бўладиган товон пулини камайтиришга чақирди. Эслатиб ўтамиз, "Брентфорд" Райя учун 55 миллион евро талаб қилмоқда. Бу футболчининг шартномаси бир йилдан кейин тугайди.
"Агар "Брентфорд" ёзда мижозимнинг нархини пасайтирмаса, у бир йилдан кейин эркин агент сифатида кетади. Биз бундай сценарийга тайёрмиз", - дея агентдан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.
"Брентфорд" аллақачон Райя ўрнига "Фрайбург"дан дарвозабон Марк Флеккенни сотиб олган. Дэвидга "Челси", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқмоқда.