"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэсга "Барселона" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Бу клублар 25 ёшли бразилиялик футболчини қўлга киритиш умидида аллақачон музокараларга киришган.
Шу фонда "Ньюкасл" Гимараэсга шартнома таклиф қилмоқчи, бу эса уни Англия Премьер-лигасида энг кўп маош олувчи беш футболчидан бирига айлантиради. GOAL хабарига кўра, бразилиялик ўз клуби таклифини қабул қилиши керак, чунки у "Ньюкасл"да ўйнашдан хурсанд.
Эслатиб ўтамиз, "қарғалар" Премьер-лиганинг тўртинчи ўринда якунлади. 2003/2004 йилги мавсумдан буён илк бор жамоа Чемпионлар лигаси иштирокчилари қаторига кирди.