Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси, 2022/2023-йилги мавсумда “Челси”да ижара асосида ўйнаётган Жоау Феликс Англия Премьер-лигасида қолиши мумкин.
Daily Mail хабарига кўра, португалиялик вингер "Ньюкасл Юнайтед"га таклиф қилинган. Феликс "матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоненинг режаларига киритилмаган.
Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумида Жоау 16 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урган. Transfermarkt портали журналистларининг фикрича, Феликс 50 миллион еврога баҳоланган.