Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 0-0 Қатар
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

Равшан Эрматов Навоий вилояти футболининг 50 йиллиги тадбирида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 10 октябрь куни бўлиб ўтган Биринчи лига жамоалари — "Зарафшон" ва "НБУ-Осиё" жамоалари ўртасидаги баҳсни Осиёнинг 4 карра энг яхши ҳаками Равшан Эрматов бошқариб борди. Маълум бўлишича, ўша куни Навоий вилояти футболининг 50 йиллиги нишонанган ва Эрматов меҳмон сифатида ушбу тадбирга таклиф этилган.

Ўйин куни Равшан Эрматов билан матбуот анжумани ўтказилди. ФИФА ҳаками мазкур таклифни бажонудил қабул қилганини айтиб ўтди. Таъкидлаш лозим, Эрматовнинг Олий лигадаги дебюти айнан Навоий шаҳрида амалга ошган. Бундан 11 йил аввал у "Зарафшон" ва "Семурғ" жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борганди.

Фахрий меҳмон журналистларнинг барча саволларига жавоб қайтарди. "Қандай қилиб бундай даражага эришдингиз?", деган саволга Равшан: "Ишлаш ва барча қийинчиликларни енгиб ўтиш лозим!", дея жавоб берди. Матбуот анжуманидан кейин Эрматов мухлисларга дастхат тарқатди, суратга тушди.

Шундан кейин барча "Сўғдиёна" стадионига йўл олишди. У ерда ёш спортчилар ва эстрада юлдузлари иштирокида шоу-дастур намойиш қилинди. "Зарашфон" ва "НБУ-Осиё" жамоалари ўртасидаги ўйинни эса Равшан Эрматов ва унинг гурухи бошқариб борди. Ўйин мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Манба: www.nav.uz
Киритилди: 11:39, 13.10.2012.
Ўқилди: 5683 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик