Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Илёс Зейтуллаев: «Асосий таркибда ўйнаш учун ҳар томонлама тайёрман»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Илёс Зейтуллаев бир неча йиллардан Италияда тўп суриб келмоқда. У шарафини ҳимоя қилаётган "Ланчьяно" клуби ҳозирда "В" серияда фаолият юритмоқда. Бошланган мавсумнинг 8-тури ортда қолган вазиятда "Ланчьяно" 22 жамоа орасида 15-ўринни эгаллаб турибди. Зейтуллаев жамоаси бугун 9-тур доирасида "Про Верчелли" жамоасини қабул қилади. Улар 6 октябрь куни "Брешиа" жамоаси меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида ютқазишди. Ўша ўйинда Илёс тўлиқ ҳаракат қилди.

"Брешиа"га қарши ўйинда Зейтуллаев энг фаол ҳаракат қилган футбочлилардан бири бўлди.

"Мен мураббийнинг кўрсатмасига амал қилишга ҳаракатт қилдим. Афсуски, иккинчи бўлимда биз ўйинимизни сусайтириб юбордик ва "Брешиа" имкониятлардан фойдаланиб қолди. Энди эса бу ўйинни тезроқ унутиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Кейинги ўйинни ўз майдонимизда ўтказамиз ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида ижобий натижани қўлга киритамиз", дейди Илёс.

"Сиз 2006 ва 2007 йилларда "Кротоне", "Женоа" ва "Виченца" клубларида тўп сургансиз, у жамоалар ва "Ланчьяно" ўртасида қандай фарқ бор?", деган саволга Зейтуллаев қуйидагича жавоб берди: "Гранд ва ўртаҳол жамоалар ўртасида фарқ бўлади. "Ланчьяно" ушбу мавсумда В серияда дебют қилмоқда ва жамоа лигада ўз ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Мен ҳозир асосий таркибда ўйнаш учун ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёрман. Мени асосий таркибга киритаётгани учун мураббийга миннатдорчилик билдираман", дейди ўзбекистонлик футболчи.

Ушбу мавсумда Илёс Зейтуллаев "Ланчьяно" сафида 5та ўйинда майдонга тушди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:44, 14.10.2012.
Ўқилди: 10683 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.