Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Расман. 41 ёшли Златан Ибраҳимович футболчилик фаолиятини якунлади (видео)

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибраҳимович футболчилик фаолиятини якунлади. Швециялик футболчи А сериянинг сўнгги турида бўлиб ўтган «Милан» – «Верона» (3:1) учрашувидан кейин ўз қарорини эълон қилди.

«Менга нафас етишмаяпти, аммо ҳаммаси жойида. «Сан-Сиро»да кўп хотираларим қолмоқда... Дастлаб у менга меҳр берди, кейин эса бахт.

Мен ўз оиламга сабр учун миннатдорчилик билдираман. Иккинчи оилам — ўйинчилар, мураббийлар, ходимлар, менежерларга раҳмат айтаман. Ва ниҳоят, сиз мухлисларга чин юракдан миннатдорчилик билдираман.

Футбол билан хайрлашадиган пайт келди, аммо сиз билан эмас», – деди 41 ёшли Златан.

Златан Ибраҳимович профессионал футболчилик фаолиятини 1999 йилда бошлаган. У фаолияти давомида «Милан»дан ташқари «Мальмё», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед» ва «Лос-Анжелес Гэлакси» клубларида тўп тепган. У Швеция терма жамоаси сафида 122 та ўйинда майдонга тушиб, 62 та гол урган. Бу Швеция учун рекорд натижа ҳисобланади.

Ҳужумчи фаолияти давомида 34 та совринни қўлга киритган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:19, 05.06.2023.
Ўқилди: 27900 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик