"Ал-Жазира" Франк де Бурни бош мураббий этиб тайинлади.
53 ёшли голландиялик араб клуби билан икки йиллик шартнома имзолади ва у 1 июлдан кучга киради.
БААнинг сўнгги чемпионатида “Ал-Жазира” 5-ўринни эгаллади.
Де Бурнинг сўнгги иш жойи Голландия терма жамоаси бўлиб, у Евро-2020 якунида Чехия билан ўйиндан сўнг (0:2) термани тарк этганди.
Аввалроқ де Бур "Атланта Юнайтед", "Кристал Пэлас", "Интер" ва "Аякс" клубларини ҳам бошқарган.